Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ қутқарувчилари яна бир фуқарони ҳаётини сақлаб қолишди
24.07.2017 15:29,  
6

22 июл куни эрталаб 52 ёшли фуқаро Чилонзор туманидаги “Бўрижар” каналидаги кўприкдан 20 метр узоқликда қирғоқ ёнидан пиёда ўтаётган вақтда, эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетган. Тахминан 50 метр сузиб толиққанлиги боис, дарахт шохларига илиниб қолган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчи қисмига Ички ишлар ходимлари томонидан келиб тушган мурожаат асосида фуқарога ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар беради.

Қутқарувчилар махсус қутқарув-асбоб анжомлари ёрдамида фуқарони қирғоқ бўйига олиб чиқишган. Фуқаро сувда узоқ қолиб кетганлиги сабабли, толиққанлиги учун, қутқарувчилар томонидан зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг жабрланган фуқаро тез тиббий ёрдам хизматига топширилган. Ҳозирда қутқарилган фуқаро шифохонага ётқизилган, унинг саломатлигига зиён етмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан