Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Россия президенти Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
24.07.2017 15:51,  
4

Россия президенти Владимир Путин телефон мулоқоти давомида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни 60 ёшга тўлгани, юбилейи билан муборакбод этди. Томонлар иккиёқлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама этдилар.

Кремль сайтида шунингдек, Россия президентининг табрик телеграммаси эълон қилинган бўлиб, унда Владимир Путин Шавкат Мирзиёев ўз юртдошлари ҳамда хорижда ўта юқори нуфузга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

"Сизнинг мамлакатларимиз ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган принципиал йўналишингизни Россияда жуда қадрлашади", — дейилган телеграммада.

Владимир Путин шунингдек, Мирзиёев қардош халқлар фаровонлиги йўлида ҳамда регионал хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўзаро манфаатли Россия-Ўзбекистон муносабатларини янада ривожланиб бораверишига умид билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан