Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дўмбиробод қабристонидаги ёдгорлик тошлари шамол оқибатида зарарлангани маълум қилинди
25.07.2017 11:01,  
28

Тошкент шаҳар ИИББ интернет нашрларида эълон қилинган Чилонзор туманида жойлашган Дўмбиробод қабристонидаги қабрлар устига ўрнатилган ёдгорлик тошлари номаълум шахслар томонидан бузилганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борди.

Текширувлар давомида мазкур қабристоннинг 137-сонли картаси ўрганиб чиқилиб, аслида қабрларнинг устига синган дарахт шохлари тушиб, қабр тошларига зарар етканлиги маълум бўлди

Ҳолат бўйича Чилонзор туманида жойлашган 2-сонли Дўмбиробод қабристони директори Х.А.Нишонов,  қабристон ишчилари О.C.Нуриддинов ҳамда Р.Д.Шерматовларнинг тушунтиришларига кўра, жорий йилнинг баҳор ойларида юз берган кучли шамоллар натижасида дарахтлар синиб қабр тошлари устига тушиб, уларни синдирган. Қабристон худуди майдони катта бўлганлиги сабабли барча карталарни тозалашга ҳамда таъмирлашга улгуришмаган.

Ҳозирги кунда дарахтларни буташ ва чиқиндиларни тозалаш ишлари давом этмоқда, ободонлаштириш ишлари якунига етгандан сўнг синган қабр ёдгорлик тошларини тикланиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан