Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг катта ҳажмдаги мевалари Россияга киритилмади
25.07.2017 11:43,  
4

Россияга белгиланган тартибда маркировка қилинмаган Ўзбекистонда етиштирилган 52 тонна меваларнинголиб кирилиши олди олинди. Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалиги назорати хизмати матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Новосибирскда ўтган ҳафтада Қозоғистонда етиштирилган умумий оғирлигини 204 тонна бўлган қовун, шафтоли, олма, олхўри, пиёз, Ўзбекистонда етиштирилган 52 тонна шафтоли, ўрик, нок, узум, олхўри ҳамда Қирғизистонда етиштирилган сал кам 1 тонна гуруч ёрмаси, ёнғоқ, саримсоқпиёз, шоли похоли тўхтатиб қолинди.

Ушбу маҳсулотлар Қозоғистон ва Қирғизистондан Сибир шаҳарларида сотиш учун автомобил транспортида олиб келинаётган бўлган.

Карантин фитосанитария назоратини амалга ошириш давомида мевалар юкланган яшикларда маҳсулотнинг тўлиқ номи, етиштирилган мамлакат, экспорт қилувчи ёки реэкспорт қилувчи компания ҳақида маълумотлар ёзилган маркировкалар бўлмагани аниқланган.

Халқаро карантин қонунчилик талабларига асосан юқори фитосанирия хавфи бўлган мева ва сабзавотлар Россия Федерациясига олиб кирилиши тақиқланган.

Барча маҳсулотлар Қозоғистон ва Қирғизистон жўнатувчиларига қайтариб юборилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан