Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда мудҳиш жиноят фош этилди
25.07.2017 14:05,  
2

Самарқанд шаҳридаги “Дарғом” канали ёнидан номаълум эркак кишининг бошида жароҳатлари билан жасади топилади.

ИИВ матбуот хизматидан хабар қилинишича, суриштирув ишлари натижасида марҳум Ургут туманида яшаган фуқаро К.Б экани маълум бўлди. Унга тегишли NEXIA русумли автомашина эса Самарқанд шаҳрининг Амир Темур кўчасидан эшиклари қулфланган ҳолда топилиб, кўздан кечириш жараёнида автомашинанинг баъзи жойларида қон доғлари борлиги аниқланди.

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида марҳум К.Б. жазмани Л.Н.нинг уйига келиб, рашк оқибатида унга тан жароҳати етказганлиги, Л.Н. маҳалла раисидан К.Б.ни тартибга чақириб қўйишни сўраганлиги ва шу куни тунги соат ўнларда маҳалла раиси Л.Д.нинг уйига келиб, К.Б.ни ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, бошига болта билан уриб ўлдирганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг Л.Н. ва маҳалла раиси жиноятни яшириш учун жасадни “Дарғом” каналига олиб бориб ташлайдилар.

Ҳолат юзасидан маҳалла раиси ва Л.Н.га нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан