Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Мусулмонлар идораси онлайн тарзда диндан сабоқ беришни бошлайди
25.07.2017 15:33,  
16

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Facebook, Instagram ва Youtubeда диний-маърифий дарслар ўтилиши бошланиши ҳақида хабар берди.

"Ҳурматли мухлислар! Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба ва чоршанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади", — дейилган хабарда.

Агар Сизда мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, уларни олдиндан телеграмдаги "@MuslimUzAdmin1Bot"га юборишингиз ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри беришингиз мумкин.

Шунингдек, ушбу онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Бугун соат 15:00 да фиқҳ ва 16:00 да ҳадис фанларидан тўғридан-тўғри дарслар бўлиб ўтиши айтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан