Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда қамоқхоналарда ўтирган маҳбуслар сони бўйича Ўзбекистон фуқаролари иккинчи ўринда
25.07.2017 16:02,  
9

Россиядаги қамоқхоналарда ўтирган маҳбуслар сони бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринда. Айни вақтда Россия қамоқхоналарида 29 397 нафар чет эл фуқаролари жазо муддатини ўташмоқда. Уларнинг 90%и оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганликлари туфайли қамоқда ўтиришибди.

МДҲ давлатлари орасида Россияда қамоқда ўтирган маҳбуслар сони бўйича биринчиликни Тожикистон эгаллаган.  2017 йилнинг биринчи олти ойи бўйича тақдим этилган маълумотларга кўра, Россия турмаларида 8002 нафар тожикистонлик жазони ўтамоқда.

Ўзбекистон фуқаролари иккинчи ўринда — 6362 киши. Учинчи ўринни украиналиклар (4761 киши) ва ундан кейинги ўринни озарбайжонликлар (2350 киши) эгаллаган.

Россиядаги ўзбекларнинг "Ватандош" жамияти президенти Усмон Баратовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Россияда жуда кўп ҳолларда жиноят содир этадилар. Аммо уларнинг аксарияти туҳмат қурбонига айланган.

"Уларнинг айримларининг бўйнига жиноят шунчаки илинган, — деб айтган Баратов RT каналига берган интервьюсида. — Мен ҳозир Истрага кетяпман, у ерда яқинда гўёки қари кампирни зўрламоқчи бўлганликлари учун беш нафар ўзбекистонликни қамашди. Кампирнинг ёши 62да, уйсиз, кўчада яшар экан. У йигитлардан ароққа пул сўраган, улар бермагач "мени зўрлашди деб ариза ёзаман", дея таҳдид қилган".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан