Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда "Қайноналар кенгаши" жамоат тузилмаси ташкил этилди
25.07.2017 18:40,  
10

Республикамиздаги 8 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларида “Қайноналар кенгаши” жамоат тузилмаси ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маъруфова ЎзА га берган интерьюсида маълум қилди.

Мазкур жамоат тузилмалари фаолияти Тошкент ва Андижон вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳрида яхши йўлга қўйилган бўлиб, улар фаолияти, амалга ошираётган ишлари Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари томонидан ўрганиб борилмоқда.

“Қайноналар кенгаши” томонидан “Муқаддас оила” ғояси остида “Бахтли оила”, “Мустаҳкам оила”, “Фаровон оила”, “Намунали оила” тушунчаларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида самимий суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Мустақил ҳаёт бўсағасида турган қизлар ўртасида “Қайноналик илми ва санъати”, “Келинлик илми” ҳақида ҳам суҳбатлар уюштирилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан