Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖВЖ: Ўзбекистон захиралари валюта ислоҳотини ишонч билан амалга оширишга имкон беради
25.07.2017 18:54,  
1

Жаҳон валюта жамғармасининг (ЖВЖ) Альберт Егер бошчилигидаги миссияси 17−24 июль кунлари иқтисодиётни ривожлантириш ва расмий органлар ишлаб чиққан режаларни муҳокама қилиш учун Тошкентга ташриф буюрган эди.

«Миссия Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосан расмий органларнинг иқтисодиётни ривожлантириш бўйича комплекс режаларини ижобий қабул қилди, — дейилади миссия баёнотида. — Мазкур режаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши иқтисодиётнинг сифатли иш ўринларини ташкил этиш ва барқарор ривожланишни таъминлашга бўлган салоҳиятини сезиларли даражада оширади».

«Миссия расмий органларнинг валюта тизимини ислоҳ қилиш бўйича режаларини алоҳида тасдиқ билан қабул қилди», — дея қайд этилади баёнотда.

ЖВЖ экспертлари фикрича, валюта курсларини бир хиллаштириш ва валюта ресурсларини бозор тамойиллари асосида тақсимлаш учун имкониятлар яратиш Ўзбекистон Марказий банкига барқарорликни қўллаб-қувватлаш ва инфляцияни самарали бошқаришга йўналтирилган пул-кредит сиёсатини олиб боришига замин яратади.

«Мазкур ислоҳот ташқи рақобатбардошликни ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ички ресурсларни тақсимлашни такомиллаштириш ҳисобига иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ривожланишга ҳам хизмат қилади. Ўзбекистоннинг катта миқдордаги валюта захиралари мазкур ислоҳотни ишонч билан амалга оширишга имкон беради», — дейилади баёнотда.

ЖВЖ Ўзбекистон ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган ислоҳот режаларини қўллаб-қувватлаш учун иқтисодий сиёсат бўйича тавсияларни тақдим этиш ва қўшимча техник кўмак кўрсатишга тайёр.

«Ислоҳотларни пул массаси ва кредитлар ҳажмининг тез суръатларда ўсиши келтириб чиқарадиган инфляцион босим остида амалга оширишга тўғри келади. Бунда миссия яқиндагина МБнинг пул-кредит сиёсатида талабчанликни кучайтиргани, жумладан қайта молиялаш ставкасини 9 фоиздан 14 фозга оширганини ижобий баҳолайди», — дейилади ЖВЖ миссияси баёнотида.

ЖВЖ миссияси ҳукуматнинг иқтисодий статистика сифати ва шаффофлигини ошириш бўйича қатъий ҳаракатларини ҳам ижобий баҳолади. 2018 йилдан бошлаб инфляция суръатларини ўлчаш учун янги истеъмол нархлари индексидан фойдаланиш мазкур муҳим статистик кўрсаткич сифатини оширишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди ЖВЖ.

Миссия Ўзбекистоннинг ЖВЖ кенгайтирилган маълумотларни тарқатиш бўйича умумий тизимига (р-ОСРД) қўшилиш режасини ижобий қарши олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан