Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия Ўзбекистонга 12 млн евродан зиёдроқ маблағ тақдим этади
26.07.2017 11:59,  
4

18−20 июль кунлари Берлинда молия ва техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро музокаралар ҳамда савдо ва инвестициялар бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати "Sof.uz"га хабар қилди.

Ўзбекистон делегациясига Давлат инвестиция қўмитаси раиси Азим Аҳмадхўжаев раҳбарлик қилди. Германия томонидан Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги бошқарма бошлиғи Гизел Хаммершмидт ҳамда Иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлиги департамент директори Эгхарт Франц иштирок этди.

Музокаралар якунлари бўйича соғлиқни сақлаш ва барқарор иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича баённома имзоланди. Германия 2018 йил сўнгига қадар 12,3 млн евро тақдим этадиган бўлди.

Томонлар «Марказий Осиёда касбий таълим» минтақавий дастурини амалга ошириш бўйича ўзаро тушуниш тўғрисидаги меморандумни ҳам имзолашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан