Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan экспорт хажмини йил якунига қадар 30 минг донагача оширмоқчи
26.07.2017 13:34,  
13

GM Uzbekistan шу йил якунига қадар 30 минг дона автомашина экспорт қилиш режалаштирилди. GM Uzbekistan экспорт кўрсаткичларига эришиш мақсадида янги хорижий савдо бозорларини ўзлаштириш, савдо ишларини тизимли йўлга қўйиш бўйича иш олиб борилмоқда. Жумладан, дилерлик тармоғини кенгайтириш, турли бонус дастурларини ишлаб чиқиш  режалаштирилган.

"2017 йил биринчи ярим йилликда 10 минг дона автомашина хорижга экспорт қилинди. Келаси ярим йилликда бу кўрсаткични икки бараварга оширмоқчимиз. Кейинги йилларда эса савдонинг ўсиш суратларини камида 20 фоизга ошириш режалаштирилган", — деб таъкидлади GM Uzbekistan вакили.

GM Uzbekistan хориж мамлакатларда янги савдо бозорларини ўзлаштирилди. Жумладан, Яқин Шарқ давлатлари — Иордания, Ливан, Ироқ, шунингдек, бир қатор Африка давлатларига автомашиналар экспорт қилинмоқда.

Ҳозирги кунда Ливия, Тунис, Озарбайжон давлатлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Автомашиналари энг кўпи Россияга экспорт қилинади. Иккинчи ўринда Қозоғистон ва учинчи ўринда Украина. Энг оммабоп бўлган экспорт моделлар: "Nexia", "Lasetti", "Cobalt", "Matiz" ва "Spark". 

GM Uzbekistan экспорт қувватларини ошириш мақсадида шу йилда Қозоғистон "СарыаркаАвтоПром" заводида Ravon Nexia R3 автомашинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Кейинги босқичда ишлаб чиқариш чизиғини кенгайтириш кўзда тутилган.

"Қозоғистонда 300 дона автомашиналар ишлаб чиқарилди. Шу йил якунига қадар яна 5 минг дона автомашина ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда заводда фақат Nexia ишлаб чиқарилади, кейинчалик Spark ва Cobalt автомашиналарини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бугунги кунда бу борадаги техник масалалар ҳал қилинмоқда", — деб қўшимча қилди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда GM Uzbekistan 10 турдаги автомашиналар ишлаб чиқарилмоқда: Nexia, Cobalt, Gentra, Malibu, Matiz, Spark, Captiva, Orlando, Damas ва Labo.

Республика ичида автомашиналар Chevrolet бренди остида ҳаммага маълум бўлса, экспортга эса Ravon савдо белгиси остида жўнатилади. Ўзбекистонда қурилган 3 та завод йилига 290 минг дона автомашина ишлаб чиқариш қувватига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан