Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иқтисодиёт вазири: солиқ турлари сонини камайтириш мўлжалланмоқда
26.07.2017 18:19,  
5

Ўзбекистонда бизнес юритиш учун тўланадиган солиқлар сонини сезиларли равишда қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда халқаро пресс-клубдаги йиғилишда Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Шуҳрат Исмоилов маълум қилди.

“Бугунги кунда бизнес юритиш, инвестиция жалб этиш учун қатор солиқ тимтиёзлари мавжуд, лекин тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш жараёнида солиқ тўловлари соҳасида маълум муаммоларга дуч келишмоқда”, – деди Исмоилов.

Doing Business (Жаҳон банки) рейтингига кўра, Ўзбекистон солиқ тўловлари бўйича анча қуйида – 141-ўринда туради. Бу мамлакатда 46 турдаги солиқ тўловлари мавжудлиги билан боғлиқдир, деди вазир ўринбосари.

“Ривожланган давлатларда йилига 4-5 турдаги солиқ тўловлари бор холос. Биз солиқлар сонини камайтириш учун ҳужжатларни ўрганиб чиқамиз. Оддий тадбиркор учун солиқ тўлаш механизмини енгиллаштириш зарур”, – таъкидлади Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан