Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой 25 йил ичида Ўзбекистонга 9 млрд долларлик молиявий маблағлар тақдим этди
27.07.2017 10:23,  
3

Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ва инвестициявий шериги ҳисобланади. Бу ҳақда ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Цзинь Юйлун таъкидлаб ўтди.

Унинг маълумотларига кўра, Хитой 25 йил давомида Ўзбекистонга 9 млрд долларлик кредитлар, грантлар ва беғараз ёрдам тақдим этган, таъкидлашича, 25 йил ичида Хитой имтиёзли ва тижорат кредитлари ҳисобидан Ўзбекистон электр энергетикаси, кўмир қазиб чиқариш саноати, гидроэнергетика, кимё саноати, авиақатнов, темир йўл транспорти каби соҳаларда 60 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган ва оширмоқда.

Сзин Юйлун сўзларига кўра, Хитой томони Ўзбекистонга таълим, тиббиёт, божхона, маданият, қишлоқ хўжалиги, гидроиншоотлар, хавфсизлик соҳаларида 40 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун беғараз кўмак тақдим этган.

Унинг эслатишича, бугунги кунда Хитойнинг Ўзбекистондаги инвестициялари умумий ҳажми 7,8 миллиард доллардан ошади. 700 дан зиёд Хитой корхоналари ва қўшма корхоналар Ўзбекистон ҳудудида мамлакат халқ хўжалигининг турли соҳаларида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан