Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Остона ҳокими амалдорларга автобусда юришни буюрди
27.07.2017 12:25,  
1

Қозоғистон пойтахти, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари топ-менежерлари жамоатчилик транспортидан фойдаланадилар. Остона ҳокими Асет Исекешев қўл остида ишловчи ходимларга худди шундай топшириқни берди.

"Пойтахт раҳбарияти — шаҳар ҳокимидан тортиб ўринбосарларгача, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳафтада бир неча маротаба, шаҳардаги муассаса ва бошқарма раҳбарлари, таркибий тузилма бўлинмалари раҳбарлари эса кунда бир марта жамоат транспортларидан фойдаланишлари лозим", — деган Исекешев пайшанба куни ўтказган йиғилиш чоғида.

Остона ҳокими сал аввал ЭКСПО-2017 ўтказилаётган вақтда транспорт билан таъминлаш ва шаҳарда йўл ҳаракатини ташкил қилиш масалаларига бағишланган мажлисда шаҳар автобусларида хизмат кўрсатиш маданиятини қаттиққўллик билан назорат қилишга ваъда берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан