Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда термитларга қарши кураш олиб бориляпти
27.07.2017 12:27,  
239

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жойларда зарарли термитларга қарши курашиш ва зарарини камайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширмоқда, деб хабар қилди вазирлик матбуот-хизмати.

2017 йилнинг 14 — 21 июл кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий ва Хоразм вилоятларида мутасадди хизматлар ҳамкорлигида аҳоли хонадонларининг термит билан зарарланганлик ҳолатини ўрганиш, зарарланган хонадонларга заҳарли ем-хўраклар ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий, тарихий ва маданий меърос объектларида термит тарқалишининг олдини олиш ҳамда зарарини камайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.

Тадбирлар давомида 589 та аҳоли хонадонлари ва 58 та иқтисодий-ижтимоий, 11 та маданий ва тарихий обектларда кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилиб, 1257 та заҳарли ем-хўраклар ўрнатилди, 11430 м2 термит тарқалган дала ва майдонларда зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди.

Тадбирлар давомида мутасадди хизматлар томонидан икки мингдан ортиқ фуқаролар иштирокида 78 маротаба давра суҳбатлари ўтказилиб, 600 дан ортиқ эслатмалар тарқатилди.

Бундан ташқари, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида мазкур йўналишдаги тадбирларни ўзида акс эттирувчи 11 маротаба мақолалар чоп этилиб, маҳаллий телерадиокомпаниялар орқали 9 та кўрсатувлар ҳамда 11 та радиоэшиттиришлар намойиш этилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудудларда термит билан зарарланган аҳоли турар-жойлари, маданий-тарихий обидалар, ижтимоий-иқтисодий обектларни хатловдан ўтказиш, уларга кимёвий ишлов бериш ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Фанда термитларнинг 2800 тури маълум бўлиб, улардан 120 тури зараркунанда ҳисобланади. Термитлар ўсимликлар ва ёғочнинг таркибини ташкил этувчи целлюлёза билан озиқланишга мослашган, шу сабабли, аҳоли турар жойлари, ижтимоий объектлар ва тарихий обидаларга катта зарар етказади.

Тарихда термитларнинг зарарли таъсири натижасида айрим аҳоли пунктлари, ҳатто, шаҳарларни кўчиришга мажбур бўлишгани тўғрисида маълумотлар бор.

Термитларнинг яширин ҳаёт тарзи, экологик ташқи муҳит омилларидан ҳимояланганлиги ва термитлар сонининг ниҳоятда кўплиги, уларга қарши кураш чоралари ўтказилган тақдирда ҳам оз миқдорда қолган термитлар тезликда ўз популяциясини қайта тиклаш қобилиятини сақлаб қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан