Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Банкка "садақа берган" бобонинг иши назоратга олинди
27.07.2017 12:31,  
3

Фейсбукдаги "Халқ билан мулоқот" сахифасида Шуҳрат Сатторовнинг ёзишича, куни кеча суҳбат орасида бобоси олаётган нафақа пули банк бланкасида аввалгидан 10 минг сўм кам кўрсатилганини айтиб қолганини билдирди. 

"Бувим ҳам аввалгидан 5 минг сўм кам пенсия олаётган эканлар. Негалигини сўрасам, бу саволга банк ходимлари (Бухоро тумани "Халқ банки") ҳам жавоб бермаганини айтдилар.

"Авваллари почтачига ўзим рози бўлиб 4-5 минг сўм берардим. Бу банк деганлари ноинсоф чиқди", дедилар. "Нега қабулхонага ёки баъзи "каттакон"ларга мурожаат қилмадиз", дедим. "Эҳҳ, болам, 10 минг деб қайси эшикка бошимни хам қилиб бораман. Шу пул мандан шуларга садақа", дейдилар бобом", - деб ёзади Шуҳрат Сатторов.

Таниқли журналист Салим Дониёровнинг фикрича, бундай мисолларни шунчаки ташлаб қўйиш ярамайди. 

"Президентимиз айнан, пенсионерларга қулайлик яратиш, уларнинг пенсияларини ўз вақтида ва тўла-тўкис олишлари учун барча шароитларни таъминлаш мақсадида ана шундай тизим ташкил қилишга фармон берган эдилар. Демак, биз-бутун жамоатчилик бу борада турли мана шунга ўхшаш найрангларни топиб, фош қилишимиз керак", - дейди журналист.

Айни пайтда саҳифа ташкилотчилари Шуҳрат Сатторовдан ушбу кўтарилган масала юзасидан бобоси тўғрисида маълумотни тўлиқ (фамилия, исми шарифи, Бухоро вилоятидаги яшаш маҳалла номи) юборишни сўрашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан