Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент қарори: Талабаларга Тошкентда рўйхатдан ўтиш соддалаштирилади
28.07.2017 11:00,  
8

Ўзбекистон Республикаси президентининг янги қарорига мувофиқ Ўзбекистон пойтахтида таҳсил оладиган талабалар учун рўйхатдан ўтиш тартиби соддалаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорда айтиб ўтилди.

"Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ижарада, қариндоши ёки танишининг уйида яшовчи талабаларни рўйхатга олиш тартибининг қулай ва соддалаштирилган шаклини ишлаб чиқсин ва икки ой муддатда амалиётга жорий қилсин", — дейилади қарор матнида.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда пойтахтда таҳсил оладиган талабалар рўйхатдан ўтиш масалаларида қатор муаммоларга дуч келмоқдалар. Улар вақти-вақти билан ички ишлар органларида рўйхатдан ўтиш ёхуд қайта рўйхатдан ўтиш жараёнига мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда. Бу эса керакли ҳужжатларни тахлаш учун югур-югур ва навбатларда вақт йўқотишни англатади.

Мирзиёев имзолаган қарорга мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бу масалага жорий йилнинг сентябр ойига қадар ечим топишлари назарда тутилган.

Президентнинг бу янги қарори "регистрация" масаласида кўплаб муаммоларга дуч келган талабалар учун янги ўқув йили бошланишида ажойиб туҳфа бўлиши шубҳасиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан