Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот: Оддий туркманистонликлар табиий захираларнинг экспортидан ҳечам наф кўрмайди
29.07.2017 18:29,  
10

АҚШда жойлашган Natural Resource Government Institute мустақил нотижорат ташкилоти 2017 йил учун “Захиралардан фойдаланиш Индекси” ни эълон қилди.
Индекс 149 савол ёрдамида 89 та баҳолаш мезонларининг умумий суммасини мужассам этган ҳолда амалга оширилди ва бу индексни ишлаб чиқишда 150 тадқиқотчи ўн мингга яқин маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлардан фойдаланишди.
Туркманистон 100 баллик тизимдан 11 бал тўплаб , рўйхатнинг энг қуйи 88 поғонасидан  жой олди. Эритреядаги вазият эса Туркманистондаги вазиятданда ёмонроқ. Хусусан Туркманистон ва яна тўққиз давлат 30 балдан юқори бал олди ва вазият “энг ёмон” бўлган давлатлар тоифасига киритилди. Тадқиқотда Туркманистонда қазиб олинаётган бойликлар аҳоли манфаатларига эмас, мамлакатдаги бир нечта компания ва жамиятнинг элитаси манфаатларига хизмат қилиши аниқланди.
Мазкур индексда шундай мамлакатлар жой олганки, мазкур давлатларда табиий захиралар экспортидан келаётган даромадларни аҳоли манфаатлари учун йўналтирадиган асос умуман йўқ. Шу боис, фойда асосан қазилма бойликларни экспорт қилувчи бир нечта компания ва жамиятнинг элита гуруҳлари қўл остида тўпланиб қолмоқда.
Мазкур рўйхатдаги кўплаб мамлакатларнинг табиий қазилма бойликлари экспортидан келаётган даромад ва аҳоли қашшоқлиги бир биридан умуман фарқ қилади. Индексга киритилган ўнлаб мамлакатларнинг 1.8 миллиард аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда гарчи бу мамлакатлар бой табиий ресусрларга эгалик қилаётган бўлса-да. 
Мазкур рўйхатнинг  энг яхши бешталигидан Норвегия, Хитой, Буюк Британия, Канада ва AҚШ мамлакатлари жой олган. 
МДҲдаги айрим мамлакатлар мазкур индексда қуйидаги ўринлардан жой олган: Қозоғистон – 25, Қирғизистон -37 Украина -44, Озарбайжон – 47, Россия -50, Ўзбекистон -80 ўринда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан