Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган яна бир фирибгар қўлга олинди
31.07.2017 14:59,  
2

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Гулбаҳор Қурбонованинг жияни Севара Темировани Бухоро Давлат Университетига ўқишга киритишни ваъда қилиб, ундан 4300 доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида қўлга киритаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди .

Шофиркон туманда яшовчи, 1993 йилда туғилган, Бухоро таъмирлаш механика заводида муҳандис бўлиб ишлайдиган Аълам Ғофуров  гарчи абитуриентларни ўқишга киритиш ваколатига эга бўлмаса-да, ўзининг шериги 1991 йилда туғилган, «Бухоро Газ Саноат қурилиш» ОАЖда ишловчи Элёржон Қаюмов  билан олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро Гулбаҳор Қурбоновани алдаб, пора беришга қизиқтириб, фирибгарлик жиноятини содир этган.

Тезкор тадбирлар давомида ходимлар томонидан Элёр Қаюмовга тегишли бўлган Тико автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилиб, фуқаро Гулбаҳор Қурбоновадан алдов йўли билан қўлга киритилган 4300 АҚШ доллари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан