Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ: Конгода 850 минг бола қочқинга айланди
1.08.2017 08:54,  
3

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси ЮНИСEФ Конго Демократик Республикасидаги гуманитар вазият бўйича ҳисобот берди, дея хабар бермоқда Анадўлу агентлиги.

ЮНИСEФнинг Конгодаги миссияси раҳбари Тожуддин Оевали маълум қилишича, Юқори Касай вилоятида 850 минг нафарга яқин болалар нотинч вазият туфайли уйсиз қолган. Бу эса минтақани дунёдаги энг йирик гуманитар инқироз марказларидан бирига айланганидан дарак беради.

Қайд этилишича, конголик болалар мамлакатдаги нотинчликлардан энг кўп жабр кўраётган ижтимоий қатлам бўлиб қолмоқда. Баёнотга кўра, ҳозиргача қуролли тўқнашувлар қарийб 1,5 миллион кишининг уйсиз қолишига сабаб бўлган.

«Юқори Касайдаги шафқатсиз зўравонликлар туфайли юз минглаб болалар ва уларнинг оилалари ҳаёти остин-устин бўлган. Фақатгина июнь ойида 60 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари қочқинга айланган.»

Касай вилоятида ўтган йилнинг август ойида Камуина Нсапу қуролли тўдаси раҳбари полиция томонидан ўлдирилгандан бери қонли тўқнашувлар давом этмоқда. Шундан бери исёнчи гуруҳ аъзолари ҳукумат кучлари ва фуқароларга ҳужум қилмоқда. Конго Католик черкови тарқатган маълумотга кўра, қуролли можаро сабаб ҳозирга қадар 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан