Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош вазир Абдулла Арипов шпаргалка билан қўлган тушган абитуриентга маслаҳат берди (видео)
1.08.2017 13:34,  
55

Бугун, 1 август куни Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Ҳудди шу каби имтиҳонлар Тошкент давлат юридик универститети ҳам бўлмоқда. Аввалроқ хабар берилганидек, жорий йилда ушбу университет абитуриентлар оқимини ҳисобга олган ҳолда давлат имтиҳонларни «Ўзекспомарказ» павилионларида ўтказмоқда.

Ушбу жараённи кузатиш учун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ташриф буюрган. Унга Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳамроҳлик қилди. Бош вазир тест синовлари ўтказилаётган хоналар ва жараён билан яқиндан танишган. Тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берган.

«Новости Узбекистана»нинг хабар беришича, абитуриентлардан бири ўз қўли билан кичик электрон қурилмани яратиб тест имтиҳонларидан икки кун олдин муассаса ҳожатхоналаридан бирига яшириб қўйган. Тест бошланиши билан у ҳожатхонага чиқиб келишни илтимос қилган. Яшириб қўйилган жойидан ўз қурилмасини олгач, ҳеч нарса бўлмагандек яна павилиондаги жойига қайтишни режалаштирган.

Бироқ ҳожатхонадан қайтган йигит яна бир бор текширувдан ўтказилганида унинг ёнидан «ихтиро» топилган ва у тест имтиҳонларидан четлаштирилган.

Вазиятни қарангки, бу вақтда бош вазир Абдулла Арипов айнан ушбу университет имтиҳонларини кўришга ташриф буюрди. У электрон шпаргалкани қизиқиш билан томоша қилди ва абитуриентнинг топқирлигини баҳолаб, унга Тошкент ахборот технологиялари университетига топширишни маслаҳат берди.

Тошкент ахборот технологиялари университетига топширишни маслаҳат берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан