Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон разведкачилари халқаро армия ўйинларида иккинчи ўринда бормоқда
1.08.2017 13:54,  
4

Россия да бўлиб ўтаётган "АрМИ-2017" халқаро армия ўйинларида, олти мамлакат жамоалари орасида Ўзбекистон разведкачилари иккинчи ўринда кетмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости, мусобақанинг бош ҳаками Владимир Марусинга асосан.

Мусобақанинг биринчи босқичи топшириғи қуйидагилардан иборат эди: ҳарбийлар Ми-8 вертолётидан ўрмон ичига десант қилиниб, асбобларсиз керакли йўналишни аниқлаши керак ва 15 км масофага марш-бросок қилиб (тез юриб) етиб олишлари керак эди.

Ўзбекистон жамоасининг раҳбари полковник Шуҳрат Икромов айтишига қараганда, ҳарбийларга белгиланган топшириқни бажаришдан ташқари, Ўзбекистон табиатига ўхшамаган, Сибирь ўрмонлари шароитига кўникиш қийин бўлган.

"АрМИ-2017" халқаро ўйинлари доирасида бўлиб ўтаётган "Аълочи разведкачилар" беллашувида Ўзбекистон ҳарбийлар  жамоаси Арманистон, Белоруссия, Зимбабве, Қозоғистон, Хитой ва Россия жамолари билан беллашмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан