Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озарбайжонда қайнонаси томонидан калтакланган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
1.08.2017 15:15,  
11

Баку шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ва "Мусаффо дунё" аёлларга кўмак бериш жамоат уюшмаси ўзбекистонлик аёлга ватанга қайтишга ёрдам беришди. Бу ҳақда Спутник нашри хабар бермоқда

Аёл беш йил давомида турмуш ўртоғининг қариндошлари, жумладан қайнонаси томонидан калтакланишга чиқдаб келган ва охир-оқибат икки фарзанди билан Ўзбекистонга қайтиб кетади.

Гулнора Кусаинова (исми ўзгартирилган) билан содир бўлган воқеа ҳақида "Мусаффо дунё" жамоат уюшмаси инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари сўзлаб бердилар.

Баҳор якунида Ўзбекистон элчихона ходимлари томонидан ушбу аёлни икки фарзанди билан "Мусаффо дунё" жамоат уюшмасига юборилади. 
Аниқланишича, 1985 йилда туғилган Кусаинова 2010 йилда озарбайжонлик йигит билан Ўзбекистонда танишади. Улар севишиб турмуш қуришга қарор қилиб туй қилишади. Иккаласи ҳам банк соҳасида ишлаганлар.

Ёшлар келгусида оилада жуда катта низолар, келишмовчиликлар келиб чиқишини тасаввур ҳам қилишмаган.

2011 йилда оилада биринчи фарзанд дунёга келади. 2012 йилда эса қайнона ўғлига оиласи билан Озарбайжонга қайтиб кетишга кўндиради.
Кусаинова ва унинг турмуш ўртоғи ўзларининг иш жойлари ва қариндошларини Ўзбекистонда қолдириб Озарбайжонга кетишади.

Ёш оила Озарбайжоннинг жанубида жойлашган қайнонасининг уйига кўчиб боради. У ерда олий маълумоти бўлган келин қишлоқ ҳаёти — сигир соғиш, овқат қилиш, уй юмушларга қарашларни ўрганишга мажбур бўлади.

Кейинчалик оилада жанжаллар келиб чиқиши бошланади. Шу вақтда қайнона ўғлига ажрашишни, келинни ўғли билан орқага қайтариб юборишни талаб қилади.

Оиладаги жанжаллар кундан-кун авжига чиқа бошлайди. Турмуш ўртоғи ва унинг онаси томонидан келинни ушлаб калтаклаш бошланади. 
Шулардан сўнг, ёшлар Баку шаҳрига кўчишга қарор қилишади ва у ерда ижарага уй олишади.

Бир оз вақт ўтгач қайнона бирга яшаш учун пойтахтга уларнинг уйига кўчиб боради.

Энди жанжаллар Баку шаҳрида давом этади.

Кейинчалик оилада иккинчи фарзанд дунёга келади. Кусаинованинг турмуш ўртоғи Озарбайжонга келгандан бери тайинли иш топа олмаган эди. Улар келин ота-онаси Ўзбекистондан юбориб турган пуллар ҳисобига кун кўришади.

Сурункали равишда давом этган жанжаллар натижасида келин катлаклашлар тўхтамасди. Буларга чида олмаган аёл охир-оқибат ўз болалар билан Ўзбекистонга кетишга қарор қилади. Бунинг учун Озарбайжондаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилади.

Ушбу аёл икки фарзанди билан маиший зўравонлик жарбдийдаларига бошпана марказига жойлаштирилади. Барча ҳужжатлар тартибга келтирилгандан сўнг аёл ўз ватанига қайтарилади.

Кусаинова кетаётганда турмуш ўртоғига оғзаки хабар ташлаб кетади. Жумладан, агарда турмуш ўртоғи яна унинг ёнига Ўзбекистонга келса, уни қабул қилишга тайёр эканлиги ва фақат у ерда бахтли бўлишганлигини армон билан таъкидлайди.

Сўз якунида шуни таъкидлаймизки, Кусаинова қайнонаси ва турмуш ўртоғи томонидан калтакланиш ҳолатлари бўйича ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилганлиги учун уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан