Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Август ойининг биринчи якшанбаси Темир йўл транспорти ходимлари куни деб эълон қилинди
2.08.2017 14:15,  
65

2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” деб эълон қилинди. Бу Президентнинг 2 августда имзолаган "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида"ги фармонида белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни”ни соҳага мос тарзда тантанали равишда ўтказишни таъминлайди.

Ҳужжатда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни”ни нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддат ичида “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни”ни нишонлаш бўйича тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиши лозим. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан