Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилояти божхона ходими 460 доллар пора билан қўлга олинди
2.08.2017 14:29,  
2

МХХ ва Тошкент вилояти прокуратура ходимларидан иборат махсус тезкор гуруҳ томонидан ўтказилган операция натижасида Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходими Жаҳонгир Омонов пора олаётган пайтда қўлга олинди, деб хабар қилди Подробно.уз.

Ўзбекистонда божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, ички бозорга сифатсиз ва контрабанда маҳсулотларни олиб кирилишини олдини олиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ташқи бозорларга чиқишни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кенг кўламли қулайликлар яратиш, божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш мақсадида замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимлари божхона органлари фаолиятида татбиқ этилмоқда.

Афсуски миллий божхона тизимидаги айрим нопок ходимлар томонидан ишбилармонлардан, шу жумладан хорижий тадбиркорлардан ноқонуний равишда пул талаб қилиш ҳолатлари давом этмоқда.

Дастлабки олинган маълумотларга кўра, ДБҚ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси божхона назоратини ташкил этиш бўлими катта инспектори Жаҳонгир Омонов автомобил ташувчиларини йўналишларини ўзгартириш учун хорижий транспорт компаниясидан тизимли равишда 200 дан 500 долларгача пул маблағларни талаб қилиб келган.

Тезкор ходимлар Омоновни хорижий тадбиркордан пора тариқасида 460 доллар олаётган пайтда қўлга олдилар.

Прокуратура органлари томонидан Омоновга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси пора олиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тергов доирасида хорижий автомобил ташувчиларининг пора эвазига йўналишларини ўзгартирилишига алоқадор бўлган бошқа божхона ходимлари ҳам аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан