Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фин олимлари ҳаводан овқат тайёрлаш йўлини топди
2.08.2017 16:19,  
20

Лаппеэнранта технологик университети ходимлари ҳаво таркибини ейишга яроқли бўлган оқсил доначаларига айлантирувчи қурилма ясади. Улар мазкур лойиҳани амалга ошириб, сайёрамиздаги очликка барҳам бериш ниятида.

Ҳаво карбонат ангидрид талаб қиладиган махсус бактериялар ёрдамида емишга айлантирилади. СО2ни ютган микроорганизмлар ўз ҳужайраларининг компонентларини чиқаради. Микроблар белгиланган миқдорга етгач, олимлар унга ток таъсир қилади. Организмлар ҳалокатга учрагач, шакар ва оқсил молекулалари қолади, уларни қуритиб озуқавий донадор моддаларга айлантириш мумкин.

Тўғри, ҳозирча, бу қурилманинг иш унумдорлиги ниҳоятда паст. 1 грамм оқсил олиш учун камида икки ҳафта вақт керак. Аммо олимлар яқин муддат ичида жараённи тезлаштириб, кунига бир неча кг оқсил олишни мўлжаллаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан