Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга кирган чет эл фуқаролари сони эълон қилинди
2.08.2017 17:55,  
5

Ўзбекистон ТИВ консуллик бошқармаси ва хориждаги давлат консуллик муассасалари 2017 йилнинг биринчи ярмида 123,36 минг чет эл фуқароларига кириш визаларини берди. Бу ҳақда ТИВ сайтида хабар қилинади.

51,17 мингдан ортиқ виза сайёҳларга ва 17 мингдан ортиғи ишбилармонларга берилди. Бу кўрсаткич 2016 йилнинг ушбу давридаги сайёҳлик визалари сонига нисбатан 12 фоизга (45,34 минг) ошган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан нашр этилган статистикага кўра, олти ой ичида Ўзбекистонга (БМТ Жаҳон туризм ташкилоти ҳисоблаш методологияси бўйича) 1,125 миллион сайёҳ ташриф буюрган (ўсиш— 18%).

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ярим йилликдаги сайёҳлик хизматлари экспорти 694,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан