Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Олий таълим вазири мактаблардаги мажбурий меҳнат ҳақидаги саволни эшитмасликка олди
3.08.2017 12:05,  
3

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вазири Ином Мажидов халқаро-пресс клуб йиғилиши давомида журналист томонидан вилоятларда ўқув даргоҳлари ходимларининг қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиниши тўғрисидаги саволига жавоб беришдан қочди.

Спутник наширининг ёзишича, ОАВ ходими ўз саволини оғзаки айтиб эшиттиргач, ундан микрофонни олиб қўйишларини сўрашган.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта муқаддам Sof.uz сайтида Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида мактаб ўқитувчилари ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганига доир маълумот аудиоёзувли далил билан эълон қилинган эди

Туман халқ таълими бўлими мудираси директорлар мажлисида ўқитувчи ва боғча ходималарини пахта «чеканка»сига жалб этиш, картошка экиш, пенсияларни пластикка ўтказиш учун пенсионерлардан ариза йиғиш, қандайдир «керакли» китоб ҳамда концертга пул йиғиш бўйича кўрсатмалар бергани аудиоёзувда ўз аксини топган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан