Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп Green Card лотереясини бекор қилишни таклиф этди
3.08.2017 13:27,  
9

АҚШ Президенти Дональд Трамп Америка иммигация тизимини ўзгартирадиган RAISE қонун лойиҳасини тақдим қилди. Унга кўра, мамлакатда маълумотга эга, юқори малакали, инглиз тилида яхши гаплаша оладиган иммигрантларга кўпроқ устуворлик берилади.

Бундан ташқари, RAISE қонуни “Турли миллат вакиллари учун визалар (Diversity Visa Lottery)” тизимини бекор қилишни кўзда тутади. Трампнинг фикрича, бу дастур эскирган, шубҳали иқтисодий ва гуманитар манфаатларни кўзда тутади. Бунда сўз паст даромадли мамлакатлар аҳолисига виза беришни назарда тутадиган «Diversity immigrants» ҳақида бормоқда. Ушбу дастур орқали, масалан, 2018 молия йилида 50 минг виза ажратилган.

“Ўн йиллар давомида АҚШда кам даромадли иммигрантларга рекорд даражада Green Card визасини берадиган иммиграция тизими амал қилиб келади. Бу сиёсат америкалик меҳнаткашлар, солиқ тўловчилар учун оғир юк бўлаётган эди… RAISE қонуни мазкур иммиграция тизимига барҳам беради, унинг ўрнига иммигрантнинг рейтингига асосланган янги тизимни жорий қилади. Америкада яшаш ҳуқуқи ўзаро рақобат кураши асосида берилади. Бу тизим инглиз тилида гапиришга, ўзи ва оиласини боқишга қодир, иқтисодиётимиз учун зарур кўникмаларга эга бўлган кишиларга устуворлик беради”, деди Трамп.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан