Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди
3.08.2017 14:23,  
6

Япония Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган фавқулодда мажлисда, ҳукумат аъзолари бош вазир Синдзо Абэга истеъфога чиқиш ҳақидаги сўровномани тутқазишди, деб хабар қилмоқда NHK телеканали.

Япония Либерал-демократик партиясининг шу куннинг ўзида бўлиб ўтган мажлисида ҳукуматнинг янги аъзоларини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ташқи ишлар вазири лавозимига Таро Коно тайинланди. У олдин маъмурий ислоҳотлар вазири лавозимида ишлаб келган эди. Собиқ ТИВ раҳбари Фумио Кисида партия Кенгаши раиси лавозимига сайланди.

Мудофаа вазирлигига Ицунори Онодэру раҳбар этий тайинланди. Онодэру ушбу лавозимда 2012-2014 йилларда ишлаган эди.

Ҳукумат бош котиби Ёсихидэ Суга, Иқтисод, савдо ва саноат вазири Хиросигэ Сэко, Молия вазири Таро Асо ва Транспорт вазири Кэйити Исиилар ўз лавозимларида қолишди. Қошлоқ ҳўжалик вазирлигини Кэн Сайто, Маданият, спорт ва фан вазирлигини Ёсимаса Хаяси эгаллади.

Хабарда айтилишига кўра, яқинда Японияда ҳукумат аъзоларининг айримлари аралашган турли можаро ва шов-шувлар бўлган ва улар натижасида жамоатчилик олдида ҳукумат рейтинги тушиб кетган эди. Шундан сўнг Япония бош вазири ушбу қарорга келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан