Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дориларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш билан боғлиқ лойиҳа ишлаб чиқилди
3.08.2017 14:30,  
16

Ўзбекистонда дориларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш билан боғлиқ лойиҳа ишлаб чиқилди, ягона давлат порталида Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси муҳокама этилмоқда. Унга мувофиқ ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий йўналишдаги буюмларга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Қоидани тасдиқлашни режалаштирмоқда.

Ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликлар рўйҳати тартибини ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий йўналишдаги буюмлар учун келгуси йилда бўладиган эҳтиёжларни белгилашда даволаш стандартлари ва клиник қўлланмалар ва, шунингдек, аҳоли ва касаллар сони статистикасидан фойдаланилади.

Жойларда дориларга бўлган жамланган эҳтиёжларни даволаш — профилактика муассасалари белгилашади. Эҳтиёжлар бўйича аниқланган маълумотлар жамланган буюртмаларни шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соглиқни сақлаш бош бошқармасига берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан