Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик талабаларни хорижда ўқитиш учун 42 млрд сўм ажратилади
3.08.2017 15:43,  
6

Халқаро Пресс-клубда “Олий таълим: ривожланиш йўлида” мавзусида сессия бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Истеъдод" жамғармаси фаолиятини ислоҳ қилишга доир имзолаган фармони юзасидан ҳам фикр алмашилди. Мазкур фармон мамлакат иқтисодиётни ўз вақтида юқори малакали ва рақобатбардош мутахассислар, педагог ва илмий кадрларни магистратура ва PhD йўналишлари бўйича хорижда тайёрлаш йўли билан таъминлашни назарда тутади. 

"Истеъдод" жамғармаси мингга яқин кишини хориждаги ўқув юртларида таҳсил олиш учун жўнатади. Бу ҳақда жамғарма ижрочи директори Абдунаби Пардаев маълум қилди. Янги дастурга кўра, 2017-2018 ўқув йилида 600дан ортиқ педагог малака оширишга жўнатилади.

"Бундан ташқари, бу йил грантлар бўйича 150га яқин илмий мутахассисни, магистратура дастури бўйича 100 нафар ва PhD дастурлари бўйича 110 кишини хорижга жўнатишни режалаштирганмиз", деди у.

Пардаевнинг айтишича, ўқиш харажатлари жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади. Бир йиллик дастурни амалга ошириш учун 42 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан