Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон аҳолиси 32,1 млндан ошди
4.08.2017 16:19,  
43

2017 йилнинг 1 январь ҳолатига республика доимий аҳолисининг сони 32 120,5 минг кишини ташкил қилди. Шундан 16 121 минг киши ёки 50,2 фоизини эркаклар ва 15 999,5 минг киши ёки 49,8 фоизини аёллар ташкил этади. Ушбу маълумотлар Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди.

2016 йилнинг январь - декабрида туғилганлар сони 726,2 мингни ташкил қилди (2015 йилда бу кўрсаткич республика тарихида энг кўп 734,1 мингга тенг бўлганди). 

Ҳисобот даврида ўлганлар сони 154,8 минг, бир ёшга тўлмаган 7,8 мингта болалар ўлими кузатилди. 

Умр кўриш давомийлиги ўртача 73,8 ёшни, эркакларда – 71,4, аёлларда – 76,2 ёшни ташкил этди. Республика бўйича аҳолининг ўртача ёши 28,5 ёшни ташкил этмоқда, 1991 йилда бу кўрсаткич 23,3 ёшни ташкил этган, яъни аҳолининг ўртача ёши 5,2 ёшга кексайган. 

ФҲДЁ органларида 275 мингта никоҳ ва 29,3 мингта ажралиш рўйхатга олинди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан