Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой ўзбекистонлик мансабдорларга виза бериш тартибини соддалаштирди
4.08.2017 22:17,  
19

2017 йил 1 августидан бошлаб Хитой Халқ Республикасига хизмат ёки тижорат мақсадларда борадиган ўзбекистонликлар учун виза олиш тартиби соддалаштирилди, деб хабар қилди Савдо-саноат палатаси.

Энди давлат хизматчилари ва ишбилармонлар виза олиш учун Хитойнинг ваколатли ташкилотлари томонидан бериладиган расмий таклифномани тақдим этиш керак бўлмайди.

Ўзбекистон вазирлик ва идоралар ходимлари виза нотасини расмийлаштириш учун расмий хат ёки ушбу ташкилотларнинг кафолат хатлари ёки оддий Хитой томони таклифига асосан расмийлаштирадилар.

Тадбиркорлар учун визалар Савдо саноат палатасининг кафолат хати асосида расмийлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11-15 май кунлари Хитойда ташрифи давомида Хитой ва Ўзбекистон орасида энергетика, нефтни қайта ишлаш, электростанцияларни замонавийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар имзоланган. Сал олдин эса икки мамлакат ташқи савдо ҳажмини 10 млрд доллардан оширишга келишгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан