Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ва Эрон муносабатлари қай даражада ишончли?
5.08.2017 16:33,  
4521

Яқин Шарқда хусусан Сурияда кечаётган воқеалар ортидан иттифоқчилар бўлган Россия ва Эрон ўртасидаги муносабатларда ихтилофлар юзага чиқа бошлади. Суриядаги режимни ҳимоя қилиб келаётган ҳамкорлар ўртасидаги бир-бирини тушуниш Сурия ва умуман олганда, минтақадаги вазият борасида манфаатларнинг турли хил эканлигини кўрсатиб бормоқда. Россия ҳукмрон доираларининг Эронга нисбатан норозилиги, шунингдек, Эроннинг Европа Иттифоқи инвестицияларига қизиқиб қолганлигию, Россия-Эрон ҳамкорлиги мавжудлигига қарамасдан рус манфаатларига зид тарзда Хитой билан ҳарбий ҳамкорлик қилаётгани ҳам қарама қаршиликларни пайдо қилди.

Россия ва Эрон AҚШ Конгресининг 25 июлда Россияга қарши  иқтисодий жазо чораларини киритиш борасидаги қонуни масаласида фикрлари бир жойдан чиқиб, бу қонунга нисбатан жавоб чораларини кўришини баён қилган эди. Бироқ бу масаладаги қарашларнинг бирлиги халқаро ва минтақавий масалаларда ўзаро тушунишга ҳечам ижобий таъсир қилмайди.

Икки мамлакатнинг иқтисодий жазо чораларига нисбатан биргаликда ҳаракат қилишини зарурат, деб тушуниш лозим, чунки Россия ва Эрон бир-бирига муҳтож. Лекин асло бу AҚШнинг жазо чораларига қарши биргаликда курашиш учун икки томонлама ҳамкорликни кучайтиради, дегани эмас.

Россия ва Эрон ўзаро ишончли алоқалар ўрнатишига тўсқинлик қилаётган бир қатор омиллар мавжуд. Халқаро сиёсатда икки мамлакат олдига кўндаланг қўйилаётган масалаларга турлича ёндашиш билан чегараланишига боғлиқдир. Бундан ташқари, сўнгги пайтларда AҚШ ва Ғарб давлатларининг босимларига қарши туриши учун асосий ўйинчига – Россия ишониш сиёсатидан воз кечишга чақириқлар Теҳронда эшитилиб турибди.

Сиёсий позициянинг бундай тус олиши Эроннинг Россияга нисбатан тарихий сезгиларига ҳам бориб тақалиши мумкин. Сабаби Россия 19 асргача Эрондаги хавфсизликка таҳдид солиб келган қўрқувнинг бош манбаи бўлиб келган. Москва Теҳроннинг оғир карвон шерик эканлигига амин бўла бошлади. Бу асосан минтақавий ва халқаро муносабатларда, хусусан, низо кўпайиб бораётган воқеалар ривожи назардан қочирилмайдиган бўлса, Эронни Яқин Шарқдаги барқарорликни бузишга интилишларида айбланиши манзарасида келишиб олиш қийинлигини кўрсатмоқда.

Мураккаб ядро танлови

2015 йилнинг 14 июлида Эрон ва бошқа давлатлар билан “5+1” форматида имзоланган ядро дастури келишуви келажакда расмий Теҳрон ва Москва ўртасидаги кўплаб сиёсий қарама-қаршиликларга сабаб бўлиши мумкин. Москванинг келишувни қўллаб-қувватлагани, келишув жараёнида иштирок этганлиги ва Эрон ядровий дастури борасидаги сиёсий тарангликни камайтиришга ҳисса қўшганлигига қарамасдан, Эрон келишув шартларига амал қилмаслиги ортидан қандай натижаларга олиб келиши борасида Россия қандай сиёсий позицияни танлаши аниқ эмас. Президент Д. Трамп маъмуриятининг Эронга нисбатан кескин сиёсат юритаётганлиги вазиятнинг қай тарзда ривожланиши мумкинлигини кўрсатиб бермоқда.

Теҳрон “5+1” келишувидан чиқиш йўлларини ўргана бошлади. 17 июл куни Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф The National Interest нашрига берган интервюсида келишувдан чиқиш масаласи кўрилаётганлиги, аммо бундай қадам Теҳрон учун жуда қимматга тушишини таъкидлади.

Эроннинг келишувдан чиқиши ўз ядро дастурида ишлашни бошлашини, уранни 20 фоизгача бойитишини ва энг замонавий центрифугаларни ишга туширишини англатади. Натижада Эрон Халқаро атом энергияси ташкилоти ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни тўхтатади.

Яна муҳим жиҳати шуки, Россия Эрон қандай қилиб ўз ядро дастурига эга бўлишини жимгина кузатиб тура олмайди, чунки бу Теҳроннинг ўз атом бомбасига эга бўлиш учун ташлаган қадами ҳамдир. Бу эса қизил чизиқ бўлиб Москва қизил чизиқдан ошиб ўтишларига йўл қўймайди. Сабаби бу Россияга чегарадош бўлган минтақада мувозанатни бузиб юборади.

Шунингдек, бу минтақада уруш чиқиб кетиш хавфини туғдириши мумкин. Россиянинг манфаатларига бу зиддир.

Вашингтон учун кураш

Россия Эронга “5+1” форматида ҳар томонлама кўмак берар экан, Эрон Москва билан иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришига ҳам умид қилган эди. Бироқ Эрон президенти Ҳасан Рухоний юритаётган сиёсат расмий Москванинг навбатдаги норозилигига сабаб бўлди.

Эрон Россиянинг истагига қарши ўлароқ бошқа мамлакатлардан сармоялар оқимини кучайтирди ва Airbus, Boeing, Total ва Peugeot каби компаниялар билан шартномалар имзолади.

Шунингдек, Москва ниҳоятда умид қилган икки мамлакат ўртасидаги мудофаа соҳасидаги битим ҳам имзоланмади. Бунга Теҳроннинг мудофаа борасида ҳамкорлик қиладиган шериклар доирасини кенгайтиришга қаратилган қарорни қабул қилиши ва 2016 йилнинг 14 ноябрида Эрон- Хитой ўртасида мудофаа, ҳарбий соҳада ҳамкорлик битимининг имзоланиши мисол бўлиши мумкин. Битимда Эрон ва Хитой ҳарбий кучларининг қўшма ўқув амалиётини ўтказиш ва терроризмга қарши курашиш келишиб олинган. Қўшимча тарзда Эрон Хитойнинг Ченду J-1 қирувчи ҳарбий техникасини сотиб олиш истагини ҳам билдирган.

Эрон ва Россия ўртасидаги ҳаво ҳужумига қарши C-300 мудофаа тизимини сотиб олиш битими ҳам икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишончга салбий таъсир қилди. Томонлар 2016 йилнинг иккинчи ярмида низони ҳал қилишга муваффақ бўлди ва Эрон ҳарбий техникасини олишга эришди. Aммо бу Эронни бошқа халқаро майдондаги ўйинчилар билан ҳарбий соҳадаги алоқаларни мустаҳкамлашга сабаб бўлди.

Шу билан бирга, Руҳоний ҳукумати AҚШнинг собиқ президенти Барак Обама маъмурияти билан алоқаларни тиклаб, минтақадаги ядро дастурига алоқаси йўқ муаммолар юзасидан келишувлар олиб бориш имконига ҳам эга бўлди. Бундай муаммолар сирасига Суриядаги ихтилофлар ва терроризмга қарши курашиш муаммосини киритиш мумкинки, булар расмий Кремл билан келишиб олинмасдан бошланган сиёсий тадбир эди.

Россия назарида Эроннинг AҚШ билан яқинлашуви 2015 йилда бошланган Кремлнинг Суриядаги тўқнашувларга аралашуви кескин тус олаётган минтақадаги рус режасини бузиб юбориши мумкин ва бу Эрон ядровий дастурининг имзоланишидан икки ой ўтиб юз бермоқда эди.

Қизиқ жиҳати шунда эдики, Эрон Суриядаги ихтилофларда Москва Башар Aсадни ҳимоя қилишига қарамасдан, Сурия майдонида Россиянинг асосий кучга айланишидан хавотирга тушганди. Россия Эроннинг минтақадаги таъсирига раҳна сола бошлаган эди.

2017 йил 20 январда AҚШ ҳукумати тепасига Д.Трамп келиб, Россия AҚШ, Туркия ва бошқа давлатлар билан Суриядаги вазият бўйича келишувларни бошлаб юборгач, Эрондаги хавотирлар янада кучайиб кетди.

Шу йилнинг 7 июлида Гамбургдаги катта йигирматалик давлатларининг учрашуви чоғида Россия ва AҚШ ўртасидаги музокаралар пайтида Сурия жануби-ғарбидаги ўт очишни тўхтатишга келишиб олингани юқоридаги фикрга исбот бўлиши мумкин. Эрон келишувда қатнашмаганлигидан норози бўлди ва мазкур лойиҳада қатнашишдан манфаатдор эмаслигини билдирди.

Расмий Теҳронни энг кўп ташвишга солаётган жиҳат шуки, Россия ва AҚШ ўртасида келишув тузилиши Эроннинг Суриядаги нуфузини кучайтиришга тўсқинлик қилиши мумкин. Трамп маъмурияти Теҳрон ва Москва ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтиришдан манфаатдор эканлигини яширмай келмоқда. Фаразга кўра, Трамп Россиянинг Суриядаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришни энг асоси мақсад сифатида белгилаб рлган.

Яна бир нарсани назардан қочирмаслик керак, Вашингтон Суриядаги Эрон сиёсати тарафдорлари бўлган халқ қўшинларини ҳаво ҳужумига тутганда Москва бу ҳолат бўйича ҳеч қандай эътирозларни олдинга сурмади ва бу билан Эрон юритаётган сиёсатдан кўнгли тўлмаётганлиги билдириб қўйди.

Қизиқарли жиҳати шундаки, Эрон ҳам, Россия ҳам турли даврларда AҚШ билан ҳамкорлик қилишга мойиллик билдирган, аммо ҳамкорлик давом этиши учун улар жиддий бир асос топа олмаган. AҚШ яқинда қабул қилган иқтисодий жазо чоралари Эрон ва Россияни бир аравага солиб қўйди.

Хулоса қилинадиган бўлса, Россия ва Эрон ўртасидаги мажбурий келишувнинг ҳам ўз ниҳояси бор. Икки томон ўртасида юзага келган қарама-қаршиликларни қай тартибда ечиш, қандай ҳал қилиш вазиятга ойдинлик киритади.

      inosmi.ru

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан