Япония Мудофаа вазирлиги урушдан сўнг биринчи марта қуролли кучларини ҳужум қилувчи қуроллар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда.
“Гап “Томогавк” ва “ҳаво-ер” туридаги қуроллар ҳақида бормоқда”, деб ёзади “Никкей” газетаси. Ҳозирги япон миллий кучлари мамлакат хавфсизлигини таъминловчи ва душман зарбасини қайтарувчи қурол-яроққа эгадир.
Кўтарилган масаланинг муҳокамаси келгуси йилнинг ёзида тугайди.