Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой ва Ҳиндистон ўртасида уруш келиб чиқиши мумкин
6.08.2017 07:03,  
121

Хитой ҳукумати Ҳиндистондан Пекиннинг сабрини синашни бас қилишни яна бир бор сўради ва Тибет автоном ҳудудидаги Доклам платосидан ҳарбийларини олиб чиқиб кетишга чақирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Гэн Шуан ҳинд томони ҳамиша “тинчлик” сўзини ишлатиши ҳақида гапириб, ўзларининг томони уни эшитибгина қолмай, амалиётга ўтиши мумкинлигига ҳам шаъма қилди. Унинг сўзларига қараганда Доклам платосида йўл қурилиши бошланишидан олдинроқ ХХР Ҳиндистонга лойиҳани амалга ошириш мақсади ҳақида огоҳлантириш хати йўллаган. Бироқ ҳинд расмийлари бирор-бир муносабат билдириш ўрнига июнь ойида қуролли ҳарбийларини чегарадан ўтказишга буйруқ берган. Хитой мансабдори буни бошқа мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлиш, деб атади.

Мудофаа вазирлигининг яна бир вакили “Биз қатъий равишда Ҳиндистон томонини ўз ҳарбийларини ўзларининг ҳудудига тезлик билан олиб ўтиш, зиддиятни дарҳол ҳал этиш ва икки мамлакатнинг чегара зонасида тинчлик ва барқарорликни тиклашга чақирамиз”, деб айтди.

Хитой, Ҳиндистон ва Бутан чегарасида жойлашган тоғли ҳудуд - Доклам платоси бўйича уч давлат ўртасида келишмовчилик юзага келган. Хитойлик ишчилар плато орқали асфалт ётқиза бошлаганда Бутан норозилик билдирган. Кўп ўтмай Бутан билан яхши муносабатда бўлган Ҳиндистоннинг ҳарбийлари давлат чегарасини кесиб ўтиб хитойликларнинг йўлини тўсиб қўйган.

ХХР Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонга ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш ҳақида бир неча бор мурожаат қилди. ХХР раиси Си Жинпин Хитой халқ озодлик армиясининг 90 йиллигида сўзлаган нутқида Пекин тажовузкор ва босқинчи бўлмаслиги, тинчлик ва мулоқот тарафдори бўлиб қолиши, бироқ ҳудудининг бир парчасини ҳам ҳеч кимга бериб қўймаслигини маълум қилди.

Айтиш керакки, Осиёнинг икки қудратли давлатининг зиддияти нафақат уларнинг ўзи, бошқалар учун ҳам ўта хунук оқибат келтиради. Чунки Хитой ва Ҳиндистон ядро қуролига эгалиги ҳеч кимга сир эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан