Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳомс вилояти Сурия ҳукумати назоратига ўтди
7.08.2017 09:58,  
5

Дам олиш кунлари бўлиб ўтган шиддатли жанглар натижасида ИШИДнинг Ҳомс вилоятидаги сўнгги таянчи Сурия армияси томонидан озод қилинди, дея хабар бермоқда Russian Today телеканали.

Сухна шаҳри шаҳри 2015 йилнинг май ойида ИШИД жангарилари томонидан босиб олинган эди. Суриянинг САНА агентлиги хабар беришича, Сухна шаҳри якшанба куни жангарилардан бутунлай тозаланган. Сухна шаҳри Ҳомс вилоятида ИШИД гуруҳи эгаллаб турган энг сўнгги йирик аҳоли манзилгоҳи эди.

Ҳукумат армияси хабарига кўра, шаҳарни эгаллаш учун давом этган икки кунлик тўқнашувлар натижасида жангарилар гуруҳининг етакчиларидан бир қанчаси ўлдирилган ва уларнинг қуроллари йўқ қилинган. Шанба куни ҳукумага тегишли ахборот агентликлари ҳукумат кучҳларининг уч томондан шаҳарга киргани ҳақид ахабар қилган эди.

Russian Today телеканали тарқатган тасвирларда шаҳарнинг вайрон бўлганини кўриш мумкин. Сухна шаҳри қадимий Палмира шаҳридан 50 км мазофада жойлашган бўлиб, ИШИДнинг Суриядаги энг сўнгги таянчларидан бири эди. Ҳукумат қўшинлари Россия ҳарбий-ҳаво кучлари ёрдамида Ҳама ва Раққа вилоятларида ҳам ИШИДга қарши курашни давом эттирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан