Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пискентда янги жомеъ масжиди қурилиб, фойдаланишга топширилди
7.08.2017 12:38,  
25

Тошкент вилоятининг Пискент тумани марказида янги жомеъ масжиди қурилиб, намозхонлар ихтиёрига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси веб-сайти хабар берди.

Хабарда ёзилишича, “Пискент” жомеъ масжидида ибодат қилувчилар учун барча замонавий шароитлар яратилган. У бирваракайига 2000 намозхонни сиғдириш имкониятига эга. Лойиҳага асосан ўта мустаҳкам тамал тоши устига пишиқ ғиштдан қурилган. Тўрт мезанали, гумбазли, ўта салобатли. Масжидни гумбази ўта чидамли металлдан Олмалиқ металл заводида ясалган. Томи энг замонавий металл қоплама билан ёпилган. Шифти гипсокартон билан қопланган, иситиш учун пенопласт тўшалган. Эшик ва деразаларига замонавий акфа ромлари ўрнатилган. Полдан иситиш мосламаси ўрнатилган. Полга бир сидирға 1200 кв.метр гилам пояндоз тўшалган.

Зина, ҳовли саҳни ва йўлкаларга кафель ва брусчаткалар ётқизилган. Таҳоратхона ва мустаҳабхоналар энг замонавий услубда жиҳозланган. Мўжазгина кутубхона ташкил этилган. Масжид саҳни обод, кўкаламзорлаштирилган. Манзарали дарахт ва гуллар экилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан