Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Францияликлар президентнинг хотинига расмий мақом берилишига қарши чиқишмоқда
8.08.2017 08:07,  
50

Франция президенти Эммануэл Макроннинг турмуш ўртоғига алоҳида мақом беришга уриниши мамлакат аҳолисининг норозилигига сабаб бўлди, деб ёзмоқда Guardian нашри.

Май ойида президентликка сайланган Эммануэл Макрон сайловолди ташвиқоти даврида Франциянинг биринчи хоними расмий мақомга эга бўлиши зарурати ҳақида гапирган эди. У президент рафиқасининг мақомини аниқлаштиришга ваъда берган ва амалдаги вазиятни «француз иккиюзламачилигининг бир кўриниши» деб атаган эди.

Аммо президентнинг таклифини мамлакат аҳолисининг барчаси ҳам илиқ кутиб олмаяпти. Брижит Макронга алоҳида мақом, ходимлар штаби ва бюджетдпн ойлик маош берилишига қарши бўлган кишилар петиция тайёрлашган. Ҳозирга қадар петицияни имзолаганлар сони 220 минг кишидан ортган.

Айни пайтда,Эммануэл Макроннинг рейтинги борган сари пасайиб бормоқда. Ҳозирда ёш президентни мамлакат аҳолисининг 36 фоизи қўллаб-қувватламоқда. Худди шунча давр ичида олдинги президентлар Франсуа Олланд ва Николя Саркозининг рейтинги мос равишда 56 ва 66 фоизни ташкил қиилган эди.

Франция конституцияси ёхуд амалдаги бирор нормативе ҳужжатда президентнинг рафиқаси мақоми кўрсатилмаган. Уларга алоҳида хизмат идораси, хизматкорлар ва қўриқчиларга эга бўлишга рухсат берилади. Бу харажатлар эса Елисей саройи бюджетидан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланиб, йилига тахминан 450 минг еврони ташкил қилади.

Президент қароридан норозилар фикрича бундай ўзгариш референдум орқали қабул қилиниши лозим. Сўровномалар мамлакат аҳолисининг 65 фоизи Брижит Макронга алоҳида мақом берилишига қарши эканлигини кўрсатмоқда. Айни пайтда Франция парламенти депутатларига ўз оила аъзоларини ишга ёллашни тақиқловчи «Ахлоқ кодекси» ишлаб чиқилмоқда.

Европада давлат раҳбарининг турмуш ўртоғига алоҳида мақом берилиши урф эмас. Германия канцлери ва Буюк Британия бош вазирининг турмуш ўртоқлари ҳам алоҳида мақомга эга эмас. АҚШда эса 1978 йилги қонунга мувофиқ, биринчи хонимга расмий-ҳуқуқий мақом берилган. Мелания Трампнинг ихтиёрида 12 кишилик ходимлар штаби мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан