Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокими фармойиши: тўйларда келин-куёвнинг вальс тушиши, пул сочиш-у гул отишлар ва торт кесиши тақиқланади
8.08.2017 12:35,  
19

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов пойтахтдаги тўй ва маъракаларни ихчамлаштиришга киришди, деб хабар берди «1news.uz».

Шаҳар ҳокими фармойиши билан тасдиқланган тартибномага кўра, эндиликда Тошкент шаҳрида тўй-ҳашам, тантана, маросим ва бошқа оилавий тадбирларга таклиф этилганлар сони 300 кишидан ортмаслиги шарт. Бундан буён яна Тошкентдаги тўйларда келин-куёвнинг вальс тушиши, пул сочиш-у гул отиш ҳамда торт кесиш та’қиқланади.

Эндиликда никоҳ тўйлари, унаштириш, оқўрар ва фотиҳа маросимлари бирлаштирилади.

Чекловлар жумласига яна қуйидагилар киритилган:

  •  енгил машиналар сонини чеклаш (фақат келин-куёвга);
  •  аудио соз-овозларни пасайтириш;
  •  миллий қўшиқларни кўпайтириш;
  •  келин саломни никоҳ тўйи вақтида тўйхонанинг ўзида ўтказиш ва турли совғалар беришни йўқ қилиш.

Тўй ва азага боғлиқ маъракалар ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини хабардор қилиниши шарт этиб қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан