Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толибон ва ИШИД жангарилари Афғонистонда бир қишлоқни қирғин қилди
8.08.2017 15:51,  
13

Афғонистоннинг Сарипул вилоятидаги бир қишлоқ аҳолиси жангарилар ҳужумига учради. Al Jazeera​ телеканали хабар беришича, пайшанба куни қуролланган кишилар Сарипулнинг Сайёд туманидаги қишлоққа бостириб киришган. Маҳаллий полиция билан 48 соат давом этган тўқнашувда жангариларнинг қўли баланд келган.

Шундан сўнг, улар шанба куни Мирзаваланг қишлоғининг 50 нафардан кўпроқ тинч аҳолисини қатл қилганлар. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлган. қурбонларнинг аксарияти отиб ташланган ва айримларнинг боши танасидан жуда қилинган.

Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар беришича, ҳужумни Толибон ва ИШИД гуруҳлари ҳамкорликда амалга оширган. Икки қуролли гуруҳнинг биргаликда ҳужумга ўтиши камдан-кам кузатиладиган ҳодиса саналади. Чунки Толибон гуруҳи ўзини ИШИДга мухолиф деб эълон қилган.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани қатлиом муносабати билан таъзия билдирар экан, мазкур қирғинни «уруш жинояти» деб атаган. Сарипул вилоят кенгаши раҳбари Муҳаммад Нур Раҳмонийнинг маълум қилишича, ўлдирилган 50 кишидан 44 нафари тинч аҳоли вакиллари бўлган. Аммо эълон қилинган қурбонлар сони янада кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.

Афғонистон шарқида 2015 йилдан бери толиблар ва ИШИД жангариларининг ҳукумат кучлари билан тўқнашувлари давом этмоқда. Толибон гуруҳи Мирзаваланг қишлоғи ишғол қилинганини тасдиқлаган, аммо ҳужумда ИШИД гуруҳи иштирок этгани ва фуқаролар қирғин қилинганини рад этган. Толибон расмийси қатлиом ҳақидаги хабарни «душман пропагандаси» деб атаган.

Фуқароалр уруши гирдобида қолган Афғонистонда вазият бу йил янада кескинлашган. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида 1 662 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган ва 3 581 нафари жароҳатланган. Мамлакат ҳудудининг 60 фоизи ҳукумат қўлида бўлса, қолган 40 фоиз ҳудуд Толибон ва бошқа қуролли гуруҳлар томонидан назорат қилинмқода.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан