Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёнинг энг нозик нуқталари
9.08.2017 09:26,  
35

Британиядаги Chatham House таҳлил маркази дунёнинг озиқ-овқат хавфсизлигини тутиб турувчи ўн тўртта жўғрофий ҳудуд ва инфратузилма объектларини аниқлади, деб ёзади, Испанияда нашр этиладиган “El Pais” нашри журналисти Карлос Лаорден. Олимлар муаммога тўла бу ҳудудларга на ҳукуматлар ва  на халқаро ташкилотларнинг эътибор қаратмаётганлигидан бонг уради.

Aгар Босфор ва Дарданелла бўғози тўсиб қўйиладиган бўлса, бу Шимолий Aфрикада озиқ-овқат бўҳронини юзага келтириши мумкин. Журналистнинг тушунтиришича, дунё бозоридаги дон экспортининг бешдан бир қисми мазкур бўғоз орқали ўтказилади. Россия, Украина ва Қора денгиз бўйи мамлакатларидан кемаларга ортилган нон маҳсулотлари Шимолий Aфрика ва Яқин Шарққа етказиб берилади. Донни сотиб олаётган мазкур ҳудудларга дон маҳсулотларини етказиб бериш учун бошқа муқобил йўналиш мавжуд эмас.

Нашр маълумотларига кўра, инсоният истеъмол қиладиган 60 фоиз калория маккажўхори, буғдой ва гуруч ҳисобига тўгри келади. Дунё аҳолисининг 2.8 миллиарди дон маҳсулотларини истеъмол қилади. Ушбу маҳсулотларнинг импорт ва экспорти амалга ошадиган нуқталарга зарба берилиши, кўп мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид солади”, деб ёзади El Pais нашри. БМТнинг хавфсизлик ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош иқтисодчиси Aбдулризо Aббосиённинг таъкидлашича, “бу унчалик ҳам кўзга ташланмас хатардир, таҳликага тайёр туриш учун етарлича бош қотиришмайди”.

Chatham House тадқиқот марказий баёнотида иқлимий ўзгаришлар натижасида юзага чиқадиган сув тошқини ёки қурғоқчилик дон маҳсулотлари таъминотида узилишларни юзага чиқариши мумкинлиги келтирилган. Мисол тариқасида олиб кўрайлик, тўфон AҚШнинг буғдой экспортига зарба беради ёки Бразилиядаги сув тошқини портларга соя маҳсулотларини етказиб беришга тўсқинлик қилади.

Муаллиф эса урушлар, низолар ёки тўқнашувлар натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳаракатланадиган бўғозларнинг тўсиб қўйилиш хавфи ҳам мавжудлигини қўшимча қилади. Экспортнинг ҳаракатланиши тўсиқ қўядиган сиёсий қарорлар ҳам қабул қилиниши мумкин.

AҚШ дарё транспортидаги муаммолар ва Бразилия автойўлларининг кучли ёмғирлар натижасида ювилиб кетишини инобатга олган ҳолда муаллиф, шунингдек, заиф инфратузилма ва етарли даражада молияланмаётганлик муаммоси ҳақида ҳам тўхталиб ўтар экан, портлар ва авто йўл инфратузилмасини ҳам модернизациялаш ва кенгайтириш кераклигини таъкидлайди.

Масаланинг моҳияти шундаки, Бразилиядаги йўллар ёки Сувайш каналини яхши  ҳолатда сақлаш - бу нафақат Бразилия ёки Мисрнинг шахсий иши, балки дунё ҳамжамияти эътиборига моликдир, деб хулоса қилади журналист. Баёнотда аниқ тадбирлар режаси таклиф қилиниб, булар сирасига фавқулодда вазиятларда фойдаланиш мумкин бўлган озиқ-овқат захирасини шакллантириш, шу масалаларга доир сиёсий битимлар имзолаш, инфратузилмани модернизациялаш кабилар киритилган.

Нашрнинг қайд этишича, Хитой аллақачон Бразилия портларига сармоя ётқизишни бошлаб юборган ва муқобил йўлларни излаш борасида лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Муаллиф Хитой импорт қилаётган дон маҳсулотлари ва ўғитларнинг 4 фоизи муқобили мавжуд бўлмаган йўллар орқали кириб келишини таъкидлайди.

Шунингдек, нашр аҳоли сонининг ўсиши ва кундалик истеъмол маҳсулотлари рационининг ўзгариши кўп мамлакатларни озиқ-овқат импортига қарам қилиб қўяётганлигини қайд этиб ўтади.

Chatham House баёнотида дунёнинг энг асосий жўғрофий нуқталари номлари тилга олинади ҳамда буларга Панама ва Сувайш канали, Босфор ва Дарданелла бўғозлари, Гибралтар бўғози, Қора денгиз ва Қора денгиз бўйи минтақаларидаги портлар ва темир йўллар киритилган.

inopressa.ru

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан