Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришга 100 млн доллар йўналтирилади
9.08.2017 09:56,  
11

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди ваколатли банкларга мамлакатдаги эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 млн АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредитлар ажратади. Бу Президен Шавкат Мирзиёевнинг 7 августдаги «Вазирликлар, маҳкамалар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг эркин иқтисодий зоналар фаолиятини самарали ташкил этишдаги мувофиқлигини кучайтириш ва жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, ЭИЗлар фаолиятида тўпланган тажрибалар уларни ривожлантиришни жадаллаштириш ва самарали фаолият олиб боришига тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар ва ҳал этилмаган масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда. Бу ерда гап инвестицион лойиҳалар портфели сифатининг пастлиги ва ЭИЗлар ҳудудида етакчи хорижий компанияларни жалб этган ҳолда энг аввало маҳаллий минерал-хом ашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги хом ашёларини чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий юқори технологияли маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги ишларнинг қониқарли эмаслиги ҳақида кетмоқда.

Ўзбекистондаги ЭИЗЛарни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар қаторида бу каби зоналарни ўрта ва узоқ истиқболда ривожлантириш бўйича аниқ принциплар ва ёндашувларнинг йўқлиги, ЭИЗ иштирокчилари лойиҳаларини шакллантириш ва саралаб олиш, уларни рўйхатга олиш борасида ягона тизимнинг мавжуд эмаслиги ҳам санаб ўтилган.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун Президентнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати тузилмасида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосар лавозими таъсис этилди. Яқиндагина мазкур лавозимга ташқи савдо вазирининг собиқ ўринбосари Шавкат Тўлаганов тайинланди.

Президент қарорида Иқтисодиёт вазирлигига октябрга қадар 2018 йилда ЭИЗ ҳудудларига жойлаштириш учун инвестицион портфелни шакллантириш вазифаси топширилган.

Бундан ташқари ЭИЗ ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус маҳкамалараро комиссия ташкил этилади. Комиссия бюрократизм ва сансалорликларга йўл қўймаслик, шунингдек айбдор мутасадди шахсларни қатъий жавобгарликка тортиш бўйича тезкор чораларни амалга ошириши лозим.

Ўзбекистонда еттита ЭИЗ фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг тўрттаси 2017 йил бошида ташкил этилган. Улар ҳудудида тўқимачилик, кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, автомобильсозлик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 400 млн долларга тенг 50 та лойиҳа ишга туширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан