Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда бир кечада 108 марта ер қимирлади
9.08.2017 11:16,  
18

7,0 магнитудали кучли ер силкиниши Хитойнинг Сичуан вилоятида камида 13 кишини ҳаётдан олиб кетди, деб ёзади Xinhua агентлиги.

Сешанба куни кечқурун содир бўлган зилзила маркази Сичуан вилоятининг Гуангюан шаридан 200 км шимоли-ғарбда, 10 км чуқурликда бўлгани хабар қилинган. Маҳаллий ҳокимият эълон қилган ахборотда айтилишича, зилзила оқибатида 175 киши жароҳатланган.

Чоршанба куни тонгда эса Шинжон вилоятида 6,6 магнитудали ер силкиниши рўй берган. Табиий офат уфайли 19 киши жабр кўрган. Сичаун вилоятида зилзила туфайли ер кўчиши хавфи бор ҳудудлардан аҳоли кўчирила бошланган.

Зилзила маркази сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган ҳудудга тўғри келган. Сешанба куни сайёҳлик марказига 34 мингдан ортиқ киши ташриф буюргани хабар қилинган. 100 нафардан ортиқ сайёҳлар тош қулаши оқибатида йўл ёпилиб қолиши туфайли тоғли ҳудудда қолиб кетган.

Зилзила ҳудуддаги кўплаб биноларга зарар етказган. Фуқаролик ишлари вазирлиги маълум қилишича зарар кўрган хонадонлар сони 24 мингдан ортиқни ташкил қилади. Сешанба куни туни билан силкинишлар такрорланиб турган ҳамда жами 108 марта ер силкинишлари содир бўлган қайд қилинган. Зилзила кучи Қозоғистонда ҳам сезилган.

Хитойда кучли ер силкинишлари тез-тез содир бўлиб туради. 2008 йилда Венчун вилоятида 8 балли зилзила 80 минг кишини ҳаётдан олиб кетган бўлса, 2013 йилда содир бўлган 7 балли ер қимирлашидан 196 киши қурбон бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан