Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ободонлаштириш ишларига 200 млн сўм ажратилти
9.08.2017 11:24,  
1

Мустақиллик куни арафасида Тошкентни ободонлаштириш учун 200 млн сўм ажаратилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ободонлаштириш бошқармасининг бошлиғи ўринбосари Саидумар Аглаев хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳар йил Мустақиллик байрами арафасида шаҳар кўча ва хиёбонлари  ободонлаштирилади, гуллар ва кўкламзорлар майдони кенгайтирилади, дарахтлар оқланади.

Аглаев айтишига қараганда, ўтган йил ушбу харажатларга 140 млн. сўм сарфланган бўлса, бу йил 200 млн. харажат қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг умумий майдони 35 минг гектар бўлиб, ундан кўкламзор ҳудуд 7 минг гектарни ташкил қилади. Дарахтлар умумий сони 5 миллиондан кўп.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан