Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея Гуамни йўқ қилиб ташлаш билан таҳдид қилмоқда
9.08.2017 13:44,  
11

Шимолий Корея АҚШ стратегик бомбардимончиларининг Гуам оролидаги АҚШ базасидан парвоз қилишига жавобан бу база жойлашган ҳудудга ракета зарбаси бериш режасини тузмоқда. Шимолий Корея армияси стратегик кучларининг бундай баёнотини Шимолий Кореянинг KCNA агентлиги тарқатди.

«Корея халқ армияси стратегик кучлари айни пайтда Гуам ороли ҳудудларига АҚШнинг асосий ҳарбий базаларини блоклаб қўйиш учун, «Хвасон-12» ўрта масофага учувчи баллистик ракеталари ёрдамида зарба бериш режасини пухталик билан ўрганмоқда», — дейилади ҳужжатда.

Унда таъкидланишича, янги режа энг қисқа муддатларда Корея армияси стратегик кучлари олий қўмондонлигига тақдим этилади ва КХДР етакчиси Ким Чен Индан тегишли буйруқ келиб тушган тақдирда зудлик билан амалга оширилади.

Шимолий Корея армияси стратегик кучларининг вакили фикрича, «АҚШ КХДР баллистик ракеталари ҳозирда доимий равишда жанговар шайлик режимида турганлигини англаши керак».

Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларининг Маниладаги учрашувида Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Юн Хо Пхеньян "Вашингтонга ядровий қурол қўллаган ҳолда аёвсиз сабоқ бериб қўйишга" тайёрлигини айтган. Бундан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореядан АҚШга таҳдид қилишни бас қилишни талаб қилган. Трампнинг айтишича, акс ҳолда Шимолий Корея "дунё аввал кўрмаган олов ва ғазабга учрайди".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан