Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги 15та олий ўқув юртида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилади
9.08.2017 16:50,  
86

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилади.

Олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларнинг бакалавриат таълим йўналишларига қабул ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил педагогик амалий иш стажига эга бўлган, мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари эҳтиёжлари асосида тасарруфида ушбу таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан бериладиган тавсияномага эга педагог кадрлар ҳисобидан амалга оширилади.

Махсус сиртқи бўлимда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Махсус сиртқи бўлимда ўқиётган талабаларга имтиҳонлар, синовлар топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтида уларнинг ойлик маошлари асосий иш жойида сақланган ҳолда бир ўқув йилида икки марта бир ойдан ўқув таътиллари берилади. Бунда, ўқув таътиллари қоида тариқасида умумтаълим муассасаларидаги қишки ва ёзги таътил вақтига тўғри келган даврда берилади ва уларга белгиланган тартибдаги йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби ҳам сақланиб қолади.

Талабаларнинг олий таълим муассасасида ўқишда бўлган даврига тўғри келадиган дарс соатлари ўқишга юборган таълим муассасасининг ўқитувчилари (ходимлари) томонидан меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида ўтилади.

Махсус сиртқи бўлим талабалари ўқишга киришда тавсиянома берувчи вазирлик ёки идора, олий таълим муассасаси ва талаба ўртасида ўқишни якунлагандан кейин тавсиянома берган ташкилот йўлланмасида кўрсатилган иш жойида (таълим муассасасида) беш йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаб бериш мажбурияти билан уч томонлама шартнома тузилади.

Педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этиладиган олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бериш сиртқи таълим шаклида ташкил этилади. Бунда иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бакалавриат таълим йўналишининг 2-курсидан (ўқув режалардаги фанлар фарқидан қатъи назар) камида 3 йил муддат этиб белгиланди.

2017/2018 ўқув йили учун махсус сиртқи ва сиртқи таълимларда ўқув жараёни истисно тариқасида жорий йилнинг 1 октябридан бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 30 сентябргача 2017/2018 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимига 1-курсга талабаларни қабул қилиш юқори савияда ва адолатли ўтказилишини таъминлайди.

Педагогика йўналишлари  бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этиладиган олий  таълим муассасалари рўйхати:

1. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.

2. Андижон давлат университети.

3. Бухоро давлат университети.

4. Гулистон давлат университети.

5. Қарши давлат университети.

6. Наманган давлат университети.

7. Самарқанд давлат университети.

8. Термиз давлат университети.

9. Урганч давлат университети.

10. Фарғона давлат университети.

11. Жиззах давлат педагогика институти.

12. Навоий давлат педагогика институти.

13. Нукус давлат педагогика институти.

14. Қўқон давлат педагогика институти.

15. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан