Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: АҚШ, Россия ва Исроил Сурия масаласида махфий музокара ўтказди
9.08.2017 19:06,  
16

АҚШ, Россия ва Исроил Сурияда ўт очиш режимини тўхтатиш ҳамда Иордания ва Исроил чегарасида деэскалация зонаси барпо этиш хусусида бир қатор махфий учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда Исроилнинг Haaretz нашри ўз манбаларига таянган ҳолда.

Музокараларда уч мамлакатнинг дипломатлари ва кучишлатар тузилмалари вакиллари иштирок этган. Учрашувлар Аммон ва Европа пойтахтларининг бирида бўлиб ўтган. Тел-Авив Сурия ҳудудидан Эрон қуролли кучларини олиб чиқиш кетиш талабини олдинга сурган. Москва томонидан Россиянинг Суриядаги элчиси Александр Лаврентьев музокара олиб борган. АҚШ Сурия бўйича махсус элчилари Майкл Ратни ва Бретт Макгеркларни юборган.

Учрашув Вашингтон ва Москва томонидан Суриянинг Даръа ва Ал Қунайтра районларида ўт очишни тўхтатиш режими киритилишидан сал олдинроқ ўтказилган.

7 июль куни Гамбургда учрашган АҚШ ва Россия президентлари Суриянинг жануби-ғарбида ўт очишни тўхтатишга келишиб олган эди. 4 майда эса Москва, Анқара ва Теҳрон кўмаги билан Суриянинг етти муҳофазаси ҳудудида тўртта хавфсизлик зонаси ташкил этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан