Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳокимияти нега кўчаларни сув босаётганига изоҳ берди
9.08.2017 19:08,  
3

Тошкент шаҳри кўчаларини ҳар ёмғир ёққанда сув босиши одатий ҳолга айланиб қолган. Ҳокимият ҳабарига кўра, бунинг сабаби, ёмғир суви канализацияси тизимидаги лоток ва қувурларнинг целлофан пакетлар билан тиқилиб қолиши ҳамда ер ости қувурлари миқдорининг етишмоқчилигидир. Бу ҳақида пойтахт ҳокимиятининг Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Саидумар Аглаев хабар қилди.

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун, шаҳр ободонлаштириш хизматлари 917 млн сўм миқдорда маблағ ажратган. Ушбу пулга пойтахтнинг муаммоли кўчаларида қўшимча қувурлар ўрнатилади. Яқин орада шундай қувурлар Навоий шоҳ кўчасида ўрнатила бошлайди.

Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Абдувоҳид Каримов айтишига қараганда қурилиш ишлари Октябрь ойида тугатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 11 февралида Вазирлар Маҳкамаси Тошкент канализация тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан